Кириш Регистрация

Олисе Франция терма жамоасининг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ва Франция терма жамоаси вингери Майкл Олисе «учранглилар»нинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокини баҳолади.

«Совринни уйга олиб келолмаганимиз — бу жуда катта алам ва ҳафсалапирсозлик. Турнир энди бошланганида ЖЧни бундай якунлашни тасаввур қилмаган эдик. Франция терма жамоаси либосини Жаҳон чемпионатида кийиш мен учун ҳар доим амалга ошган орзу бўлган ва шундай бўлиб қолади. Кубокни бошимиз устида кўтара олмаган бўлсак-да, Жаҳон чемпионатлари тарихида ассистлар (голли узатмалар) сони бўйича рекорд ўрнатганимдан фахрланаман.

Лекин ҳаммасидан ҳам афзали — мен бу ерда жамоадошларим, ходимлар, мураббийлар ва Франциянинг барча мухлислари билан бирга Жаҳон чемпиони бўлдик деб фахр билан айта олганимда эди. Бу мақсад бизни олдинга ундашда давом этади ва умид қиламанки, келажакда сизга яна кўплаб қувончли ва унутилмас лаҳзаларни тақдим эта оламиз.

Шунингдек, мени терма жамоага илк бор чақириб, энг қийин лаҳзаларда ҳам менга ишонгани учун бош мураббийга миннатдорчилик билдираман. Сиздан бир умр миннатдорман ва кейинги олиб борадиган йўлингизда энг эзгу тилакларни тилаб қоламан. Раҳмат, Франция!» — деб ёзди Олисе ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси Жаҳон чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади. 3-ўрин учун кечган баҳсда француздар Англия терма жамоасига имкониятни бой беришган эди.

Киритилди: 14:39, 30.07.2026.
Ўқилди: 623 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик