"Порту" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Родригу Мора "ПСЖ"га ўтмайди. Франция клуби 19 ёшли вундеркиндга жиддий қизиқиш билдирган эди; яқинда парижликлар вакиллари ҳатто агент Жорже Мендеш билан потенциал трансферни муҳокама қилиш учун учрашишди. Журналист Санти Аунанинг сўзларига кўра, "ПСЖ" охир-оқибат футболчини қўлга киритишдан бош тортди. Бу ёзда келишувга эришилмаслиги аниқ.
"Барселона", "Реал Мадрид" ва Премьер-лига гигантлари ҳам Родригу Мора учун потенциал даъвогарлар сифатида тилга олинган. Унинг Transfermarktдаги нархи 38 миллион еврони ташкил қилади. Ўтган мавсумда португалиялик "аждарлар" сафида 44 та ўйинда бешта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.













