Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

«Челси» «Борнмут» ярим ҳимоячисининг трансфери бўйича таклифини яхшилади

Баҳо:
+ | -

«Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скотт топ-клублар эътиборини тортишда давом этмоқда.

CaughtOffside хабарига кўра, «гилослар» ўз футболчисини қўйиб юборишни истамаётганига қарамай, «Челси» ёш иқтидор эгасини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. «Кўклар» Скоттнинг трансфери бўйича таклифини 70 миллион фунт стерлинггача оширишди. Шу билан бирга, ярим ҳимоячи учун курашда «Ливерпуль» ва «Арсенал» ҳам иштирок этмоқда.

Алекс Скотт 2023 йилда 23 миллион евро эвазига «Бристоль»дан «Борнмут»га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи клуб миқёсида барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали Скоттнинг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 16:16, 31.07.2026.
Ўқилди: 936 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик