Кириш Регистрация
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво
25/08 19:00 Сурхон 0-0 ОКМК
25/08 19:00 Андижон 1-0 Хоразм
25/08 20:00 Динамо 1-1 Пахтакор
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив - Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал - Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум - Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид - Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Леон Горецка ўз хизматларини «Барселона»га таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» билан шартномаси якунлангач эркин агентга айланган 31 ёшли германиялик ярим ҳимоячи Леон Горецка «Барселона»га ўтиш вариантини таклиф қилди. Бу ҳақда инсайдер Маттео Моретто хабар бермоқда.

Таъкидланишича, футболчининг агентлари Френки де Йонгнинг Жаҳон чемпионатида олган тизза жароҳати сабабли узоқ муддатга (тахминан 4 ой) сафдан чиққанидан фойдаланиб, «Барселона» билан боғланишган. Горецка «Бавария» ва Германия терма жамоасида бирга ишлаган собиқ мураббийи Ханси Флик қўл остида яна тўп суришга қизиқиш билдирган.

Аммо каталонияликлар спорт директори Деку ушбу трансферни рад этган. «Барселона» раҳбарияти марказий ярим ҳимоя чизиғида етарлича таркиб чуқурлиги мавжуд деб ҳисоблайди ва бу позицияни кучайтиришни режалаштирмаяпти. Бундан ташқари, Горецканинг йилига 7 миллион евро маош ҳамда 10 миллион евро атрофида имзо бонуси сўраётгани ҳам ўтишга тўсқинлик қилган.

Киритилди: 19:25, 31.07.2026.
Ўқилди: 1288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик