Кириш Регистрация
26/08 00:00 Валенсия 0-1 Бетис
26/08 19:00 Локомотив 4-1 Бунёдкор
26/08 19:00 Машъал 0-2 Навбаҳор
26/08 20:00 Қизилқум 1-0 Насаф
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
28/08 00:00 Барселона - Атлетик Бильбао

Тонали: «Италияга қайтмоқчи эдим, аммо молиявий сабабларга кўра бунинг иложи бўлмади»

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сандро Тонали «Ньюкасл»дан «Тоттенхэм»га ўтиш қарорига нима туртки бўлганини сўзлаб берди. Футболчининг таъкидлашича, ушбу вариант унинг фаолияти учун ҳам, оиласининг бахти учун ҳам энг мақбул ечим бўлган.

BBC нашрига берган интервьюсида Тонали янги клуб танлашдан олдин иккита жамоа билан музокара олиб борганини тан олди. Бироқ «Тоттенхэм» вакиллари ва бош мураббий Роберто Де Дзерби билан илк мулоқотданоқ фаолиятини қаерда давом эттиришини тушуниб етган.

«Клуб билан гаплашганингизда биринчи таассурот жуда муҳим ва мендаги таассурот ўта ижобий бўлди. 10 дақиқалик мулоқотдан сўнг ўзингизни бахтли ҳис қилсангиз, демак, ҳаммаси мукаммал кечмоқда».

Италиялик футболчи дастлаб оиласи билан ватанига қайтишни режалаштирганини, аммо бу вариант молиявий сабабларга кўра амалга ошмаганини очиқлади:

«Оилам билан Италияга қайтишга қарор қилгандик, аммо трансфер суммаси сабабли бунинг иложи бўлмади. Клублар менга маош тўлай олишарди, лекин «Ньюкасл» сўраган трансфер суммасини (100 млн фунт стерлинг) тўлашга қурбилари етмасди. Шу сабабли Англияда қолиш биз учун ягона ечимга айланди, Англиядаги энг яхши вариант эса «Тоттенхэм» бўлиб чиқди. Бор-йўғи 10–15 дақиқа ичида бу менинг кейинги жамоам бўлишини англаб етдим».

Киритилди: 19:40, 31.07.2026.
Ўқилди: 1076 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик