Кириш Регистрация

Роналду «Ан-Наср» билан қачон машғулотларни бошлаши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Ан-Наср» клуби 2026/27 йилги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда ва ҳозирда Португалияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Ҳужумчи Криштиану Роналду ушбу йиғин давомида жамоага бориб қўшилиши кутилган эди, аммо режалар ўзгарди.

Goal портали журналист Рибан аль-Досарига таянган ҳолда хабар беришича, Роналду жамоа билан машғулотларни фақатгина «Ан-Наср» Лиссабондан Эр-Риёдга қайтиб келганидан сўнг бошлайди.

«Ан-Наср»нинг Португалиядаги йиғини 5 август куни якунига етади. Орадан кўп ўтмай Криштиану Роналду жамоадошлари билан биргаликда янги мавсумга тайёргарликка киришади.

Саудия Арабистони чемпионатининг 1-тур матчини «Ан-Наср» 15 август куни ўтказади.

Киритилди: 20:44, 31.07.2026.
Ўқилди: 275 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик