Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Инфантино ЖЧ-2030 тарихдаги энг яхшиси бўлишини айтди

Баҳо:
+ | -2

ФИФА президенти Жанни Инфантино Тахт куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирларида иштирок этиш учун Марокашга ташрифи чоғида ушбу мамлакатга бўлган ҳайратини яширмади.

«Марокашликлар — ўз миллий терма жамоаси муваффақиятларини катта қувонч ва энтузиазм билан нишонлайдиган ҳақиқий футбол жонкуярларидир», — деди швейцариялик функционер.

Шунингдек, ташкилот раҳбари ЖЧ-2030 «шубҳасиз, тарихдаги энг яхши мусобақага айланишини» таъкидлади:

«У энг яхшиси бўлади, чунки энг гўзал мамлакатлардан бири — Марокашда бўлиб ўтади. Яшасин Марокаш! Менга кўрсатилган меҳмондўстлик учун ташаккур», — дейди Инфантинонинг сўзларини COPE.

Аргентина, Парагвай, Уругвай, Испания, Португалия ва Марокаш 2030 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилувчи мамлакатлар ҳисобланади. Турнирнинг асосий қисми Испания, Португалия ва Марокашда бўлиб ўтади, Уругвай, Аргентина ва Парагвай эса мусобақа тарихидаги илк турнирнинг 100 йиллиги муносабати билан биттадан очилиш ўйинини қабул қилади.

Киритилди: 14:00, 01.08.2026.
Ўқилди: 343 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик