Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрининг трансфери бўйича кутишга тайёр.
«Қаймоқранглилар» раҳбарияти ҳали ҳам ушбу ўйинчини сотиб олишга қизиқиш билдирмоқда ва футболчининг ўзи ҳам мадридликлар сафига ўтишни хоҳлаётганидан хабардор. Cope нашри хабарига кўра, «қироллик клуби» «шаҳарликлар» юлдузли испаниялик футболчининг ўрнига янги ярим ҳимоячи топгунча кутмоқда. Бундан ташқари, жаҳон чемпиони белидаги жароҳатидан сўнг тикланиш жараёнини давом эттирмоқда, шу сабабли воқеалар ривожини шоширишдан маъно йўқ. «Реал» вакиллари сабр-тоқатни сақлаб қолишган ва мутлақо хотиржам.
Мавжуд маълумотларга кўра, битим суммаси тахминан 65 миллион еврони ташкил этиши мумкин. 30 ёшли футболчининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси келгуси йили якунига етади.













