Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кузда Россия билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мумкин

Баҳо:
+2 | -

Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг миллий терма жамоалар бўлими бошлиғи Усмон Тошев Россияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича фикр билдирди.

"Биз Россия терма жамоаси билан ўйнашга тайёрмиз ва бундан хурсанд бўламиз. Ҳозирда бизда фақат битта тасдиқланган ўртоқлик ўйини бор - октябрь ойида Жанубий Кореяга қарши. Шунинг учун биз Россия терма жамоаси билан сентябрь-октябрь ойларида ёки ноябрь ойида ўйнаш имкониятини кўриб чиқишимиз мумкин.

Жамоаларимиз охирги марта тўрт йил олдин учрашишган, яна шундай кучли рақиб билан ўйнаш бизга қизиқ бўларди. Албатта, қарор қабул қилишда биз Ассоциациянинг мавжуд таклифларини, бошқа Осиё жамоалари билан музокараларни ва бош мураббий Фабио Каннаваро фикрларидан келиб чиқамиз.

Агар тегишли таклиф келиб тушса, биз Россия терма жамоасини Тошкентда қабул қилишга ёки Москвага ёки Россиянинг бошқа исталган шаҳрига ўзимиз боришга тайёрмиз. Биз музокараларга тўлиқ очиқмиз ва ушбу ўйинни ўтказиш имкониятини муҳокама қилишдан мамнун бўламиз", деди Тошев.

Киритилди: 18:19, 02.08.2026.
Ўқилди: 541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик