Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон 0-0 Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро 2-1 Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«Лилль» президенти «Сити» ва «Реал»нинг Буаддига қизиқиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Лилль» президенти Оливье Летан Европанинг топ-клублари, жумладан «Манчестер Сити» ва «Реал Мадрид»нинг ярим ҳимоячи Айюб Буаддига бўлаётган қизиқиши ҳақида гапирди.

«Бу ҳақда бир неча ҳафтадан бери айтяпман. Ҳеч қандай аниқ келишувга интилаётган клублар йўқ. Мовий рангли либосда ўйнайдиган клуб билан ўйинчи алмашиш ҳақидаги миш-мишлар қандай тарқалиб кетганига ҳайронман. Йўқ, бу ёлғон! Жуда, жуда катта клублар томонидан қизиқиш бор, лекин илгари айтганимдек, ҳозирда жуда кам сонли жамоаларнинг Айюбни сотиб олишга қурби етади. Қизиқиш ва бундай грандлардан таклифлар ҳамиша бўлади. Бугунги ягона ҳақиқат шуки — у 100 фоиз «Лилль» ўйинчиси», — дейди Летан Mundo Deportivo нашрига.

Ўтган мавсумда Буадди барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали 18 ёшли футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:38, 02.08.2026.
Ўқилди: 266 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик