Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Буффон: «Мальдинининг иштиёқи мени деярли фикримдан қайтараёзди»

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуиджи Буффон Паоло Мальдини ва Леонардо унга миллий терма жамоалар тизимида раҳбарлик лавозимини таклиф қилишганини айтиб берди.

Буффон Италиянинг асосий ва ёшлар терма жамоалари ишини мувофиқлаштириб бориши (координация қилиши) керак эди, бироқ у фаолиятида танаффус қилишга қарор қилди.

"Мальдини ва Леонардо билан гаплашиш жуда ёқимли бўлди. Улар менга терма жамоалар тузилмасида раҳбарлик лавозимини таклиф қилишди – мен асосий ва ёшлар жамоалари ишини мувофиқлаштиришим керак эди.

Уларнинг иштиёқи қароримга бироз шубҳа уйғотди, лекин барибир ўз фикримда қолдим. 1991 йилдан бери ўзимга 20 кундан ортиқ дам олишга ижозат бермаган эканман.

Энди бутун шу вақт давомида ўзини менга бағишлаган инсонларга — аёлим, фарзандларим ва ота-онамга вақт ажратадиган фурсат келди. Менга қайта куч йиғиб олиш зарур", – деди Буффон.

Киритилди: 20:00, 02.08.2026.
Ўқилди: 628 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик