Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«ПСЖ» Годтс трансфери бўйича «Аякс»га илк таклифни юборди

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» «Аякс» вингери Мика Годтсни ўз сафига қўшиб олишга яқинлашди. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Франция клуби амстердамликларга расмий таклиф юбориб бўлган.

Манбага кўра, «ПСЖ»нинг бошланғич таклифи 40 млн евродан ошади, бонусларни ҳисобга олганда битимнинг умумий суммаси 45 млн евро атрофини ташкил этиши мумкин. Шу билан бирга, «Аякс» дастлаб 21 ёшли бельгиялик футболчини 60 млн еврога баҳолаган эди, бироқ клублар ўртасидаги музокаралар ижобий руҳда ўтмоқда.

Қайд этилишича, Годтснинг ўзи «ПСЖ»га ўтишга розилик бериб бўлган ва томонлар шахсий шартнома шартларини пўлалигича келишиб олишган.

Годтс 2023 йилдан бери «Аякс» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида бельгиялик вингер 113 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урган ва 27 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 20:17, 02.08.2026.
Ўқилди: 559 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик