Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Де Брёйне «Интер Майами»га ўтишга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Интер Майами» «Наполи» ярим ҳимоячиси Кевин Де Брёйнега яна қизиқиш билдирмоқда. Mundo Deportivo хабарига кўра, 35 ёшли бельгиялик футболчи энди MLS'га кўчиб ўтиш эҳтимолига ижобийроқ қарамоқда.

Манба бераётган маълумотларга кўра, Америка клуби таркибни замонамизнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири билан кучайтиришни ҳамда Де Брёйнени Лионель Месси, Луис Суарес, Каземиро ва Родриго Де Пауль билан бир жамоада жамлашни режалаштирмоқда.

Қайд этилишича, аввалроқ бельгияликнинг АҚШ чемпионатига ўтиши эҳтимолдан йироқдек туюлган эди, бироқ ҳозирда футболчининг ўзи бу вариантни ижобийроқ кўриб чиқа бошлади.

Де Брёйне 2025 йилнинг ёзида «Манчестер Сити» билан шартномаси якунига етгач, «Наполи»га ўтган эди. Унинг Италия клуби билан келишуви яна бир мавсумга узайтириш опцияси билан 2027 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 20:19, 02.08.2026.
Ўқилди: 978 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик