Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Хаверц «Арсенал»нинг янги мавсумдаги мақсадлари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ҳужумчиси Кай Хаверц жамоанинг 2026/27 йилги мавсумдаги амбициялари ҳақида гапириб берди.

«Биз барча совринларни қўлга киритишни хоҳлаймиз. Айнан шунинг учун бу ердамиз. Биз Премьер-лигада ғолиб чиқдик, аммо бундан ҳам кўпроғига қодирмиз. Бунга эришиш учун бошқа даражага чиқишимиз керак, чунки мавсум канчалик узоқ давом этишини ва барча турнирларда охиригача етиб бориш канчалик қийинлигини яхши биламиз. Бу йил ушбу вазифани янада яхшироқ бажаришни ва яна муваффақият қозонишни истаймиз.

Фикримча, биз янада илгарилашимиз мумкин ва бунга мажбурмиз. Бошқа жамоалар кучаяётганини кўриб турибсиз, шу сабабли биз ҳам ўз савиямизни яна бир поғонага кўтаришимиз керак. Менимча, ҳаммамиз айнан шунинг учун шу ердамиз, айнан шу мақсадда машғулот ўтказяпмиз», — дея 27 ёшли германиялик футболчининг сўзларидан иқтибос келтиради ESPN.

Қаторасига уч марта иккинчи ўринни эгаллаганидан сўнг, «канонирлар» 2025/26 йилги мавсумда сўнгги 22 йил ичидаги илк Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритишган эди.

Киритилди: 05:06, 03.08.2026.
Ўқилди: 258 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик