Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Винисиус «Реал»даги келажагини ҳал қилиш учун Мадридга қайтди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор яқин кунларда янги шартнома борасида мадридликлар раҳбарияти билан ҳал қилувчи музокараларни ўтказади. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, бразилиялик футболчи 2 август куни кечқурун Мадридга қайтиб келди ва бугундан эътиборан бош мураббий Жозе Моуриньо қўл остида янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Винисиус дастлаб жамоа устози билан учрашади, шундан сўнг клуб раҳбарияти билан музокаралар столига ўтиради.

Футболчининг амалдаги шартномаси тугашига яна 11 ой қолган. «Реал» ўз етакчиларидан бирини сақлаб қолмоқчи, бироқ ўйинчининг талабларига мувофиқ охирги таклифнинг молиявий шартларини яхшилашга тайёр эмас.

AS нашрининг таъкидлашича, агар томонлар янги битим бўйича келиша олишмаса, Мадрид клуби келажакда футболчини текинга бой бермаслик учун уни жорий трансфер ойнасидаёқ сотиш вариантини кўриб чиқиши мумкин.

2025/26 йилги мавсумда Винисиус «Реал» сафида барча турнирларда 22 та гол урди. Илгарироқ бразилиялик футболчини Лондоннинг «Арсенал» клуби ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 08:50, 03.08.2026.
Ўқилди: 454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик