«Милан» ҳужумкор ярим ҳимоячи излашни давом эттирмоқда.
«Генк»дан Дортмунднинг «Боруссия» клубига ўтган Константинос Карецас трансфери барбод бўлганидан сўнг, «россонери»лар нафақат «Арсенал» хавбеки Итан Нванери, балки «Рома»дан Матиас Соуле ва «Реал» ярим ҳимоячиси Браим Диасга ҳам қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Сalciomercato Corriere della Sera нашрига таяниб.
Браим 2020 йилдан 2023 йилгача уч мавсум давомида «Милан»да ижара асосида тўп сурган.
Марокаш терма жамоасининг 27 ёшли футболчисини «Ювентус» ҳам кузатиб бораётган эди, бироқ якунда туринликлар «Байер» форварди Керим Алайбегович билан шартнома имзолашди.













