Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

Лэмпард «Ковентри»га собиқ жамоадошининг ўғлини таклиф қилди

Баҳо:
+ | -

«Ковентри Сити» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард Премьер-лиганинг янги мавсуми олдидан жамоа таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Англия клуби 18 ёшли дарвозабон Жек Радди билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Ёш голкипер Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жон Раддининг ўғли ҳисобланади. Бир неча ҳафта олдин Джек «Норвич» академиясини тарк этган эди, шундан сўнг у «Ковентри»га келиб қўшилди.

Эътиборлиси, Лэмпард янги келган футболчининг отаси билан яхши таниш. 2012 йилда Фрэнк ва Жон Радди Англия терма жамоасида биргаликда тўп суришган ва Италияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушишган (ўшанда инглизлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган). Ушбу ўйин Радди учун миллий терма жамоадаги ягона учрашув бўлиб қолган.

39 ёшли Жон Радди «Норвич», «Вулверхэмптон» ва «Ньюкасл»даги ўйинлари билан танилган. Ўтган мавсум якунлангач, унинг «қарғалар» билан шартномаси ниҳоясига етди ва дарвозабон клубни тарк этди.

Киритилди: 14:48, 03.08.2026.
Ўқилди: 398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик