«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Алтай Байиндир жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Крис Уиллер хабар бермоқда.
Футболчига Испаниядан янги даъвогар пайдо бўлди. «Сельта» Байиндирнинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Виго клуби голкиперни ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Алтай Байиндирнинг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 5 миллион еврога баҳоламоқда.













