«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ламин Ямалнинг ҳужум чизиғидаги ўйин позицияси ҳақида гапирди. Немис мутахассиси Ямалдан доимий равишда «сохта тўққизлик» ролида фойдаланмоқчи эмас.
«Ямал сохта «тўққизлик» ролидами? У ушбу позицияда бир ёки иккита ўйин ўтказди. У ажойиб. У мослашишга қодир футболчи, аммо бизнинг асосий ғоямиз — ундан ўнг қанот вингери позициясида фойдаланиш. Гордон ва Адейеми ҳам ҳар иккала қанотда ёки «тўққизлик» ролида ўйнай олишади. Бизда вариантлар кўп, кўрамиз», — деди Флик The Touchline нашрига берган интервьюсида.
«Барселона» учун Испания чемпионати 23 август куни бошланади. Ушбу куни Ханс-Дитер Флик жамоаси сафарда «Эльче»га қарши майдонга тушади.













