Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

Буффон «Ювентус»га дарвозабон танлади

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» афсонаси Жанлуиджи Буффон жамоада қайси дарвозабонни кўришни исташини айтиб ўтди.

Таниқли собиқ посбон анчадан бери Туринга кўчиб ўтиши мумкинлиги айтилаётган Гульельмо Викарио номзодини қўллаб-қувватлади. Ҳозирда 29 ёшли италиялик футболчи Англияда — «Тоттенхэм» сафида тўп сурмоқда.

«Викарио аллақачон уч-тўрт йилдан бери Италия терма жамоасига чақирилмоқда, у «Тоттенхэм» билан Европа Лигасида ғолиб чиқди. Ўйлашимча, унда «Ювентус» каби буюк клубда муваффақият қозониш учун зарур бўлган барча сифатлар мужассам», — деди Буффоннинг сўзларини келтирган журналист Николо Скира.

Гульельмо Викарионинг трансфер қиймати Transfermarkt портали томонидан 18 миллион еврога баҳоланмоқда. Дарвозабоннинг «шпорлар» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 08:29, 04.08.2026.
Ўқилди: 485 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик