Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро

«Астон Вилла» «Атлетико»дан Руджерини сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла» Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳимоячиси Маттео Руджерининг трансфери бўйича фаол музокаралар олиб бормоқда. Англия клуби битимни яқин соатлар ичида якунламоқчи ва энди қарор ўйинчининг ўзига боғлиқ.

«Атлетико» Алекс Гримальдо, Мортен Юльманн ва Ли Кан Ин харидларидан сўнг бюджетни мувозанатлаштириш учун 24 ёшли италияликни сотишга тайёр. Руджери «Аталанта»дан 17 миллион еврога сотиб олинган эди ва у фойда билан жамоани тарк этиши мумкин. Унинг ўрнига бошқа ўйинчи олиш талаб этилмайди — чап қанотни Гримальдо ёпади.

Аввалроқ Руджерига «Ювентус» ва «Рома» қизиқиш билдирган эди, аммо «Вилла» ҳал қилувчи таклифни илгари сурди. Футболчи Англияга кўчиб ўтиш ва Италияга қайтиш вариантларидан бирини танламоқда.

Киритилди: 18:33, 04.08.2026.
Ўқилди: 939 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик