Кириш Регистрация

Винисиус: "Биз Моуриньо қўл остида янги мавсумга тайёр бўлишимиз керак"

Баҳо:
+ | -

Винисиус Жуниор шу ҳафта бошида "Реал Мадрид" машғулотларига қайтди ва мавсумга тайёргарлик кўришни бошлади. Бразилиялик ҳужумчи Жозе Моуриньо қўл остида ишлаш ҳақида қисқача гапирди.

"Жозе Моуриньо менинг бахтли, хушчақчақ бўлишимни ва ўз ўйинимни давом эттиришимни истайди. Биз мавсумга тайёр бўлишимиз керак", деди Винисиус The Touchline билан суҳбатда.

Аввалроқ матбуотда Винисиус Жуниор ўз агентларидан "Реал Мадрид" билан шартномани узайтириш бўйича тезда музокара олиб боришни сўрагани ҳақида хабар берилган эди. Бразилиялик футболчи ҳатто молиявий талаблари бўйича ҳам муросага келишга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Винисиуснинг амалдаги шартномаси келаси ёзда тугайди.

Киритилди: 21:26, 04.08.2026.
Ўқилди: 562 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик