«Бавария» дарвозабони Мануэль Нойер профессионал даражадаги охирги мавсумига тайёргарлик кўрмоқда.
Мюнхенликлар капитани, аввал тахмин қилинганидек, келаси ёзда фаолиятини якунламоқчи, деб хабар беради Bayern & Germany Sport Bild'га таяниб. Нойернинг атрофидаги манбалар маълумотига кўра, ўтган мавсум у учун фаолиятидаги энг ёқимлиси бўлди, шунингдек, у Германия терма жамоасига қайтганидан афсусланмайди.
40 ёшли дарвозабон жамоа билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши ва футбол билан гўзал тарзда хайрлашиши мумкинлигига ишонгани учун «Бавария»да яна бир мавсум қолишга қарор қилди.
«Бавария»да Нойернинг ўринбосари танлаб бўлинган – у Йонас Урбиг бўлади, уни 2027/28 йилги мавсум бошидан янги «биринчи рақам»га айлантириш режалаштирилмоқда.













