"Ливерпул"нинг собиқ ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ фаолиятини "Трабзонспор"да давом эттиради.
Инсайдер Фабрицио Романо мисрлик футболчининг Туркия клубига яқин орада ўтиши ҳақида хабар берди ва унинг ўзига хос хусусияти "here we go" деб қўшимча қилди. "Трабзонспор" матбуот хизмати ҳам футболчи чоршанба куни шартнома имзолаш учун Туркияга келишини тасдиқлади.
Муҳаммад Салоҳнинг шартномаси икки йилга мўлжалланган. 34 ёшли футболчи ўтган мавсум охирида "Ливерпул"ни эркин трансфер эвазига тарк этди. У тўққиз йил давомида инглиз гигантлари шарафини ҳимоя қилди.
"Трабзонспор" ўтган Туркия лигаси мавсумида "Галатасарой" ва "Фенербахче"дан кейин учинчи ўринни эгаллади.













