Кириш Регистрация

UFC эгаси Оқ уйда тадбир ўтказиш туфайли 30 миллион доллар зарар кўрди

Баҳо:
+ | -

Ultimate Fighting Championship (UFC) эгаси ва ташкилотчиси TKO Group Holdings компанияси Оқ уйда бўлиб ўтган UFC Freedom 250 тадбири туфайли 30 миллион доллар зарар кўрди. Бу ҳақда TKO Group Holdings молиявий директори Эндрю Шлеймер маълум қилди.

UFCнинг чораклик ҳисоботида умумий даромад 29 фиозга ўсиб, 535,7 миллион долларга, тузатилган фойда эса 15 фоизга ўсиб, 280,4 миллион долларга етгани ҳақида хабар берилган.

"UFC Freedom 250 га келсак, биз одатдагидан анча юқори харажатларга эга бўлдик, бу қисман глобал ҳамкорлик орқали жанглар учун сотилган чипталар билан қопланди. Эслатиб ўтамиз, биз ушбу тадбир учун чипталарни сотмадик ва шунинг учун улардан ҳеч қандай даромад олмадик. Тадбирнинг кўламини ҳисобга олган ҳолда, кутилганидек, тахминан 30 миллион доллар зарар кўрган ҳолда, бизнинг UFC ва умуман олганда молиявий кўрсаткичларимиз сезиларли даражада пасайди", - дея MMAFighting Шлеймернинг сўзларидан иқтибос келтиради.

UFC Freedom 250 турнири 14 июнь куни Оқ уйнинг Жанубий майсазорида бўлиб ўтди. Асосий жангда Джастин Гэтжи тўртинчи раунддан сўнг Илия Топурияни техник нокаут билан мағлуб этиб, UFC енгил вазн тоифасидаги чемпиони бўлди.

Киритилди: 12:56, 05.08.2026.
Ўқилди: 791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик