Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна - Андижон
06/08 20:00 Пахтакор - Бухоро

Каннаваро: “Балки, терма жамоа ичида "каламуш" бордир?!”

Баҳо:
+ | -3

Бугун, 5-август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбир давомида италиялик мутахассис миллий жамоа атрофида тарқалган турли асоссиз ва ёлғон хабарларга алоҳида тўхталиб, бу ҳолатга ўз эътирозини билдирди. Унинг сўзларига кўра, жамоа ичидаги маълумотларни нотўғри талқин қилиб, ташқарига чиқараётганлар бор:

“Кимдир роса кўп ёлғон маълумот тарқатган. Балки бунга менинг хорижлик мураббий эканим сабабдир. Биз амал қилган қоидаларни мен ўйлаб топмаганман, бу — Европа стандарти. Нима сабабдан бундай ёлғон маълумотларни тарқатишганини очиғи тушунмадим.

Мендан аввалги мураббий маҳаллий, ажойиб мутахассис бўлган ва яхши натижаларга ҳам эришган. Лекин бу мени асоссиз танқид қилишга сабаб бўла олмайди. Бу масалага аниқлик киритиб ўтмасам бўлмасди. Терма жамоа ичида қандайдир 'каламуш' борлиги сабабли ҳам шундай нотўғри маълумотлар кўпайиб кетди”, деди Каннаваро.

Шунингдек, бош мураббий бўлажак Осиё Кубоги мусобақасидан олдин терма жамоа таркибида қандай ўзгаришлар бўлишига ойдинлик киритди ҳамда ёш футболчиларга кўпроқ имконият берилишини таъкидлади:

“Осиё Кубогидан олдин таркибда албатта ўзгаришлар бўлади. Биз энди ёшларни кўпроқ жалб этамиз. Беҳруз Каримов масаласига тўхталадиган бўлсак, уни Колумбияга қарши ўйинда майдонга туширганимда, кўпчилик буни катта таваккал деб атаган эди. Мен эса ёшларга ишонч билдиришда давом этаман”.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 15:19, 05.08.2026.
Ўқилди: 1198 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик