«Арсенал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андерс Лимпар АПЛнинг янги мавсумидаги чемпионлик унвони учун кураш ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда Goal портали хабар бермоқда.
«Менимча, «Челси» бу мавсумда даъвогарлар қаторида бўлади. Улар Хаби Алонсо қўл остида жуда кучли жамоага айлана оладиган футболчиларни сотиб олишди», — деди Лимпар.
«Аммо титул учун кураш, менинг назаримда, «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасида кечади. «Арсенал»да яна ғалаба қозониш учун ажойиб имкониятлар бор. Гвардиола ва Клопп кетганидан сўнг, мен улар учун жиддий хавфни кўрмаяпман».
«Арсенал» янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Микель Артета жамоаси «Бетис», Дортмунднинг «Боруссия»си ва «Комо»га қарши ўртоқлик ўйинлари ўтказади, шундан сўнг 16 август куни Англия Суперкубогида «Манчестер Сити» билан тўқнаш келади.













