Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Калафьори Винисиус ва Гимараэс атрофидаги миш-мишларга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби ҳимоячиси Рикардо Калафьори жамоа билан боғланаётган юлдуз футболчиларнинг трансфер хабарларига изоҳ берди.

«Канонирлар» Мадриднинг «Реал» клуби форварди Винисиус Жуниор учун асосий даъвогар ҳисобланади, шунингдек, яқин орада жамоа сафини яна бир таниқли бразилиялик — «Ньюкасл»дан Бруно Гимараэс тўлдириши кутилмоқда.

«Биз энди улар билан [«Реал» каби клублар билан] бир хил даражадамиз. Биз чўққидамиз ва яна Премьер-лигада ғолиб чиқишни хоҳлаймиз. Албатта, биз янада кучлироқ бўлишни истаймиз, бунинг учун эса шундай футболчилар керак», — дейди журналист Коннор Хамм Калафьорининг жавобини келтириб.

Миш-мишларга кўра, агар Винисиус «қаймоқранглилар» билан шартномани узайтириш бўйича келиша олмаса, «Арсенал» у учун катта сумма таклиф қилишга тайёр.

Киритилди: 09:25, 06.08.2026.
Ўқилди: 861 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик