Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоада ҳужумчи Винисиус Жуниорни сақлаб қолишга умид қилмоқда.
«Қаймоқранглилар»нинг янги устози бразилияликнинг шартномасини узайтиришни талаб қилмоқда ва музокараларда шахсан ўзи иштирок этмоқда, хабар беради инсайдер Фабрицио Романо. Португалиялик мутахассис 26 ёшли футболчининг ўзига бўлажак мавсумда унга ишонишини маълум қилиб бўлган.
Винисиуснинг «Реал» билан амалдаги меҳнат шартномаси келаси йилнинг ўрталарида ўз ниҳоясига етади. Томонлар битимдан ўзаро манфаатдор эканликларига қарамай, кейинги ҳамкорликнинг молиявий шартлари бўйича келиша олишмаяпти. Кўплаб миш-мишларга кўра, Лондоннинг «Арсенал» клуби футболчини ўз томонига огдириб олмоқчи.













