Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Бибисора Ассаубаева Самарқанддаги олимпиадада иштирок этади

Баҳо:
+ | -

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 15–27-сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этадиган Қозоғистон аёллар терма жамоаси рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда Sports.kz нашри хабар бермоқда.

2026-йилги олимпиадада Қозоғистон шарафини катталар ўртасидаги аёллар рейтингида 5-ўринни банд этиб турган Бибисора Ассаубаева, шунингдек, ўсмир қизлар ўртасидаги жаҳон рейтингида юқори ўринларни эгаллаган Алуа Нурман (2-ўрин), Меруерт Камалиденова (4-ўрин), Элназ Калиахмет (22-ўрин) ҳамда Зарина Нургалиева (23-ўрин) ҳимоя қилади. Жамоага Павел Котсур сардорлик қилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2024-йилда Будапештда бўлиб ўтган аввалги Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Қозоғистон аёллар терма жамоаси тарихий кумуш медалларни қўлга киритиб, олтин медал учун кечган курашда фақатгина Ҳиндистон жамоасига имкониятни бой берган эди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Самарқандда ўтадиган 2026-йилги олимпиадада жами 400 та — очиқ турнирда 208 та ва аёллар ўртасидаги мусобақада 192 та жамоа иштирок этиши кутилмоқда. Бу кўрсаткич мусобақа тарихидаги мутлақ янги рекорд ҳисобланади. Тадбирнинг очилиш маросими 15-сентябрь куни бўлиб ўтади, 16-сентябрдан 27-сентябргача эса иштирокчилар классик вақт назорати остида Швейцарча тизим бўйича 11 тур доирасида ўзаро баҳс олиб борадилар.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 16:47, 06.08.2026.
Ўқилди: 827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик