Англия Премьер-лигаси грандлари «Шахтёр» ҳужумчиси Кауан Элиасга қизиқиш билдирмоқда. The Sun нашрининг хабар беришича, «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» скаутлари 20 ёшли бразилиялик футболчини кузатиб боришмоқда.
«Шахтёр»нинг 2026/2027 йилги мавсумдаги биринчи ўйинида Элиас «идеал хет-трик»ни расмийлаштирди. Бразилиялик футболчи бош билан, чап оёқда ва ўнг оёқда гол уришга эришди. Бразилиялик ҳужумчига шунингдек «Милан» ва «Порту» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Нуфузли Transfermarkt портали Кауан Элиасни 15 миллион еврога баҳоламоқда. Шу билан бирга, матбуотнинг хабар беришича, «Шахтёр» футболчини анча юқори суммага — тахминан 35 миллион еврога баҳоламоқда.













