«Челси» ҳимоячиси Аксель Дисаси «Кристал Пэлас»га ижарага ўтишга яқин турибди.
Томонлар ўртасидаги келишув, шунингдек, муайян шартлар бажарилган тақдирда мажбурий тус олувчи сотиб олиш опциясини ҳам ўз ичига олади.
Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Дисаси ижара ҳуқуқи асосида «Вест Хэм»да ўйнаган эди (17 та ўйин ва битта гол). Ундан олдинги — 2024/25 йилги мавсумда эса французистонлик марказий ҳимоячи «Астон Вилла»да ижарада тўп сурган.
«Кристал Пэлас» АПЛнинг ўтган мавсумини 15-ўринда якунлади. «Бургутлар» Конференциялар Лигасида ғолиб чиқишди ва кейинги мавсумда Европа Лигасининг асосий босқичида иштирок этишади.
Англия чемпионатининг янги мавсуми биринчи турида Пьер Саж жамоаси 22 август куни «Эвертон»га қарши майдонга тушади.













