Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Галатасарой» «Милан»га Леау трансфери бўйича янги таклиф беришга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Галатасарой» «Милан» вингери Рафаэл Леау трансфери бўйича янги таклиф беришга тайёрланмоқда.

Португалиялик футболчига ўтиш розилигини олиш мақсадида мавсумига 10 миллион евро маош кўзда тутилган ва 2030 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилинди. Леаунинг ўзи эса юқорироқ маош талаб қилмоқда — футболчи жамоанинг асосий юлдузи Виктор Осимхен даражасида даромад олмоқчи.

Аввалроқ «Галатасарой» Леау трансфери учун «Милан»га 30 млн евро таклиф қилгани, бироқ «россонери»лар 50-60 млн евро олмоқчи экани ҳақида хабар берилган эди.

Леау 2019 йилнинг ёзидан бери «Милан»да тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсумда вингер барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

«Галатасарой» ўтган 2025/26 йилги мавсумда Туркия чемпиони бўлди ва Чемпионлар Лигасининг асосий босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

Киритилди: 18:13, 06.08.2026.
Ўқилди: 642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик