Кириш Регистрация

«Насаф» - «Пахтакор». Превью

Баҳо:
+ | -

20 сентябрь куни олий лиганинг 19-тур баҳслари старт олади. Ушбу турда "Пахтакор" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади.

Август ойида жамоалар Ўзбекистон Кубогининг ярим финал ўйинида майдонга тушишганди. Бу сафар эса учрашув "Пахтакор"нинг чемпионатда совринли ўринлардан жой олиш масаласини аниқлаб бериши мумкин. Биринчи даврада Владимир Козак киритган тўп "шерлар"га 1:0 ҳисобида ғалаба келтирганди. Қаршида ўтган йили олий лига доирасидаги беллашувда Махарадзе ва Козак урган голлар "Пахтакор"нинг 2:0 ҳисобидаги ютуғини таъминлаганди.

Қизиқарли фактлардан бири сифатида "Насаф"нинг ўз майдонида ўзаро тўқнашувларда охирги 6 мавсумда муваффақиятга эришмаганини келтириш мумкин. Шунингдек, 2010 йилги мавсумдан кейин ўзаро ўйинларда қаршиликлар "Пахтакор" дарвозасини фақат пенальтилар тепиш орқали ишғол қилиб келишмоқда.

Чемпионатлар тарихида жамоалар 33 бор ўйнашган. Улардан 19тасида "Пахтакор", 7тасида "Насаф" ғолиб чиққан. Яна 7 баҳс дуранг билан тугаган. Гол уриш борасида устунлик тошкентликлар тарафида, 47:25.

"Насаф" - "Пахтакор" учрашуви 20 сентябрь, жума куни соат 18:00да бошланади.

«Насаф» (Қарши) – «Пахтакор» (Тошкент)
Ҳакамлар: О.Толибжонов (Тошкент), Р.Ғопуров (Наманган), О.Абдувасилов (Тошкент), В.Серазетдинов (Тошкент)
Назоратчи: С.Нажафалиев (Тошкент).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 12:13, 18.09.2013.
Ўқилди: 3747 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик