Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

ПСВ «Ювентус»нинг собиқ футболчиси билан кучайди

Баҳо:
+ | -

ПСВ «Ювентус»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Филип Костич билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди.

33 ёшли сербиялик футболчи Эйндховен клуби билан икки мавсумга мўлжалланган шартнома тузди ва 18-рақам остида тўп суради.

«ПСВ мен билан боғланганида, айнан шу ерга ўтишни хоҳлаётганимни дарҳол англадим. Ушбу ўтишдан жуда хурсандман. Петер Бош билан суҳбатдан сўнг унинг футбол ғоялари менга мос келишига ва ниҳоят ишонч ҳосил қилдим. Иван Перишич эса тинмай: «Кел, бу ер санга ёқади. Birгаликда барча рақибларга муаммо туғдирамиз», — деб айтарди», — ПСВ матбуот хизмати Костичнинг сўзларини келтиради.

Сербиялик футболчи фаолияти давомида «Раднички 1923», «Гронинген», «Штутгарт», «Гамбург», «Айнтрахт», «Ювентус» ва «Фенербахче» клубларида тўп сурган.

Киритилди: 19:55, 06.08.2026.
Ўқилди: 679 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик