Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Сенегаллик истеъдод «ПСЖ»ни тарк этишга яқин

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» ҳужумчиси Ибраима Мбайе янги мавсумда жамоада муҳимроқ роль ўйнашни истаган эди, аммо энди у клубини ўзгартиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради L'Equipe.

Манба берган маълумотларга кўра, 18 ёшли сенегаллик футболчи ЖЧ-2026дан сўнг Францияда қолишни ният қилган эди. Бироқ Париж клуби спорт директори Луиш Кампуш ва бош мураббий Луис Энрике унга майдондаги дақиқалари аввалгидек қолишини тушунтиришган. Ижарага ўтиш варианти эса футболчининг ўзига таклиф қилинган.

Аввалроқ ОАВда Мбайега «Ливерпуль» ва «Байер» клублари томонидан қизиқиш борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

2025/26 йилги мавсумда Мбайе барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 2 та голли узатмани амалга оширган. ЖЧ-2026 турнирида эса у 4 та учрашувда 1 та гол муаллифига айланган.

Киритилди: 08:15, 07.08.2026.
Ўқилди: 630 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик