Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 1-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Челси» Мало Гюстони сотишга тайёр, аммо юқори нарх харидорларни чўчитмоқда

Баҳо:
+ | -

«Челси» ўнг қанот ҳимоясида ўйинчилар кўпайиб кетгани сабабли Мало Гюстони сотишга тайёр, деб хабар беради RMC Sport.

Манба маълумотларига кўра, Лондон клуби италиялик Марко Палестра учун 50 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаб, у билан 2031 йилгача шартнома имзолаган ҳолда асосий урғуни унга қаратмоқда. Бундан ташқари, Рис Жеймс соғлом бўлган пайтда жамоа сардори ва асосий ўнг қанот ҳимоячиси бўлиб қолаверади. Шу сабабли, лойиқ таклиф тушса, клуб Гюстони қўйиб юборишга тайёр.

Таъкидланишича, 23 ёшли французга Европанинг бир нечта гранд клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо ҳозирча ҳеч ким расмий таклиф билан чиқмаган. Харидорларни «Челси» талаб қилаётган сумма — 75 миллион фунт стерлинг чўчитмоқда. Кўпчилик бу нархни ҳаддан ташқари ошириб юборилган деб ҳисоблайди.

Футболчига қизиқаётган жамоалар орасида «Манчестер Сити» ҳам бор, бироқ «шаҳарликлар» бунча пул тўлашга тайёр эмас. Шунингдек, «Пари Сен-Жермен»нинг қизиқиши ҳақидаги хабарлар асоссиз экани, Париж клуби ўнг қанот ҳимоячиси қидирмаётгани айтилмоқда.

Гюстонинг «Челси» билан амалдаги шартномаси яна уч йилга мўлжалланган.

Киритилди: 08:41, 07.08.2026.
Ўқилди: 572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик