Кириш Регистрация
07/09 00:00 Эспаньол 1-1 Севилья
07/09 21:30 Кальяри 1-0 Лечче
07/09 22:00 Хетафе 1-1 Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио
08/09 00:30 Эльче - Реал Сосьедад
09/09 18:30 ОКМК - Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи - Сурхон
09/09 20:00 Насаф - Бунёдкор

«Арсенал» Кристиан Ромеро учун курашга қўшилди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» Кристиан Ромеронинг трансфери учун «Атлетико» ва «Интер» ўртасидаги курашга қўшилди, деб хабар беради The Athletic.

Манбага кўра, «Тоттенхэм» «канонирлар»нинг ўз ҳимоячисига бўлган қизиқишидан бехабар ва ўзининг Шимолий Лондон дербисидаги азалий рақибига футболчини сотишдан умуман манфаатдор эмас. Шу сабабли унинг «Арсенал»га ўтиш эҳтимоли жуда паст баҳоланмоқда.

Шу билан бирга, «Интер» Ромеро трансфери бўйича «Тоттенхэм» билан 40 миллион евро эвазига оғзаки келишувга эришган, аммо аргентиналик футболчининг ўзи билан ҳали музокараларни якунламаган.

Ўтган АПЛ мавсумида Кристиан 23 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 08:56, 07.08.2026.
Ўқилди: 966 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик