"Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Морган Гиббс-Уайт "Бавария" ёки "Челси"га ўтиши мумкин.
"Бавария" ва "Челси" 26 ёшли "Ноттингем Форест" юлдузи учун курашмоқда, аммо "кўклар" асосий даъвогарлар деб ҳисобланади, деб хабар беради Transfer News Live. Иккала клуб ҳам ярим ҳимоячининг агентларини алмаштириш қарорини билгач, унга эътибор қаратди.
Бироқ, "Ноттингем Форест" бу ёзда Гиббс-Уайтни сотиш ниятида эмас. Клубнинг позицияси фақат фойдали таклиф тушсагина ўзгариши мумкин. Transfermarkt инглиз футболчисининг нархини 70 миллион еврога баҳоламоқда.













