УEФА 2026/27 йилги Европа клублар мусобақалари мавсумидан бошлаб дарҳол кучга кирадиган иккита йирик регламент ўзгаришини тасдиқлади.
Биринчи ўзгаришга кўра, автоматик равишда бир ўйинга дисквалификация қилиниш учун сариқ карточкалар лимити 3 тадан 4 тага оширилди. Шундан сўнг кейинги дисквалификациялар ҳар жуфт сонли сариқ карточкадан сўнг (масалан, футболчининг 6- ёки 8-сариқ карточкасидан кейин) кучга киради.
Иккинчи ўзгариш стадион таблолари ва ўйин соатини 45:00 ва 90:00 да тўхтатиб қўйиш бўйича кўп йиллик тартибни бекор қилди. Эндиликда стадион соатлари ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳам тўхтамасдан ишлайверади ва Англия Премьер-лигаси стандартлари сингари ҳақиқий ўтган вақтни кўрсатиб туради.
Ушбу янгиланган регламент УEФАнинг барча учта асосий клублар ўртасидаги мусобақаларида: Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва Конференциялар Лигасида қўлланилади.













