Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

«Челси» таркибда 10 та марказий ҳимоячи бўлишига қарамай, яна янги трансфер қилиши мумкин — фақат бир шарт билан

Баҳо:
+ | -

«Челси» таркибида 10 нафар тажрибали марказий ҳимоячи бўлишига қарамай, клуб ушбу ёзда яна бир ҳимоячини сотиб олиши мумкин. Инсайдер ва журналист Бен Якобснинг сўзларига кўра, бу трансфер фақат маълум бир шарт бажарилган тақдирдагина амалга ошади.

CFCHub Twitch стримида чиқиш қилган Якобснинг маълум қилишича, янги ҳимоячи хариди Трево Чалобанинг «Комо»га трансферидан ташқари, Аксель Дисаси, Бенуа Бадиашиль ва Тосин Адарабиололарнинг ҳам жамоани тарк этишига боғлиқ.

Аммо янги ҳимоячи олиш ҳозирда клуб учун устувор вазифа эмас. Асосий эътибор янги футболчи харид қилишга эмас, балки юқорида номлари тилга олинган ўйинчиларни сотиб юборишга қаратилган.

Ҳатто ушбу тўрт футболчи жамоани тарк этган тақдирда ҳам, «Челси» ихтиёрида Максанс Лакруа, Леви Колвилл, Уэсли Фофана ва Жош Ачимпонг қолади. Бу эса еврокубокларсиз ўтадиган мавсум учун тўлиқ етарли ҳисобланади.

Киритилди: 13:03, 07.08.2026.
Ўқилди: 705 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик