Кириш Регистрация
05/09 00:00 Бетис 1-0 Реал Мадрид
05/09 00:00 Ипсвич 0-2 Ливерпуль
05/09 16:30 Ньюкасл 2-2 Борнмут
05/09 18:00 Қўқон-1912 1-1 Динамо
05/09 18:00 Сўғдиёна 5-2 Машъал
05/09 18:00 Фиорентина 1-2 Торино
05/09 19:00 Брентфорд 1-1 Сандерленд
05/09 19:00 Брайтон 1-1 Лидс
05/09 19:00 Фулхэм 2-3 Кристал Пэлас
05/09 19:00 Манчестер Сити 1-0 Ковентри Сити
05/09 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Тоттенхэм
05/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-0 Атлетико
05/09 20:15 Қизилқум 3-2 Бухоро
05/09 21:00 Интер 3-2 Наполи
05/09 21:30 Райо Вальекано 3-2 Расинг
05/09 21:30 Халл Сити 0-0 Астон Вилла
05/09 23:45 Рома 2-1 Аталанта
06/09 00:00 Вильярреал 2-3 Депортиво
06/09 18:00 Эвертон - Ман. Юнайтед
06/09 18:00 Фрозиноне - Венеция
06/09 18:00 Парма - Монца
06/09 19:15 Валенсия - Барселона
06/09 20:30 Арсенал - Челси
06/09 21:00 Болонья - Сассуоло
06/09 21:30 Осасуна - Алавес
06/09 21:30 Малага - Леванте
06/09 23:45 Ювентус - Милан
07/09 00:00 Эспаньол - Севилья
07/09 21:30 Кальяри - Лечче
07/09 22:00 Хетафе - Сельта
07/09 23:45 Удинезе - Лацио

Кристиан Фальк: «Бавария» бу ёзда Родри билан ҳеч қандай музокара олиб бормаганини билдирди

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансфер ойнаси бошида Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Манчестер Сити» юлдузи Родри билан боғлангани ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ Bild нашрининг футбол бўлими раҳбари Кристиан Фалькнинг таъкидлашича, бу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

«Мен «Бавария» мутасаддилари билан гаплашдим ва улар буни инкор этишди — ҳеч қандай музокаралар бўлмаган. Улар Родрининг вакиллари билан боғланишмаган. У жуда қизиқарли футболчи, аммо мюнхенликларга ушбу позицияда ўйинчи керак эмас», — деб ёзади Фальк ўз порталида (cfbayerninsider.com).

Инсайдер сўзида давом этади:

«Шу билан бирга, у ҳали ҳам жуда қиммат, чунки «Манчестер Сити» унинг учун 75 миллион евро (64.2 миллион фунт) талаб қилмоқда. Ҳозирда Мадриднинг «Реал» клуби томонидан берилган таклиф 60 миллион евро (51.4 миллион фунт) атрофида. Ўйлайманки, Родрининг Испания Ла Лигасига қайтиши энг эҳтимолли сценарийдир».

Фальк, шунингдек, ўтмишдаги воқеаларни ҳам эслаб ўтди:

«Албатта, «Бавария» томонидан илгари қизиқиш бўлган — аммо бу анча олдин, яъни 2019 йилда эди. Бироқ ўшанда трансферни амалга ошириш учун маблағ етмаган ва «Бавария» унинг ўрнига Лукас Эрнандесни танлаган эди. Мадриднинг «Атлетико» клуби билан махфий учрашувлар бўлиб ўтганди. Шу сабабли «Бавария» ўшанда бундай катта трансферни ўтказиб юборгани жуда аламли. Шунга қарамай, бу ёзда клубнинг уни сотиб олиши шунчаки имконсиз».

Киритилди: 13:59, 07.08.2026.
Ўқилди: 723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик