«Манчестер Сити»нинг 28 ёшли марказий ярим ҳимоячиси Тиджани Рейндерс фаолиятини «Ноттингем Форест»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар бермоқда.
Манба берган маълумотларга кўра, нидерландиялик футболчи «ўрмончилар»нинг майдон марказини кучайтириш бўйича асосий трансфер нишони ҳисобланади. «Манчестер Сити» 70 миллион евро атрофидаги таклифларни кўриб чиқишга тайёрлиги айтилмоқда.
«Шаҳарликлар» Рейндерсни ўтган ёзда «Милан»дан 55 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Англия гранди таркибида хавбек барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.













