Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Тимур Кападзе: “Энг асосийси - ғалаба қозонганимиз”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Навбаҳор” (0:1) жамоалри ўртасидаги учрашувдан кецинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

“Лочинлар” устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

— Ҳозир эшитдим, аввало олдинги Мухлислар клубимиз раиси Абдулла аканинг вафот этганликлари учун бутун жамоа номидан таъзия билдирамиз. Фидойи мухлисимиз эди, жойлари жаннатдан бўлсин.

Ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, қийин баҳс бўлди. “Сурхон” осонликча очко бермаслигини билардик ва рақибимиз барча беллашувларда яхши курашмоқда. Термизликлар тўп билан яхши муомала қилишади, шунга яраша тайёргарлик кўрдик. Ўтган учрашувдаги бешта голдан кейин йигитларда бўшашиш ҳолатлари бўлиши мумкин эди. Йигитларга бизни қийин ўйин кутаётганини тушунтирдим ва шундай бўлди ҳам. Албатта, имкониятларимиз кўп бўлди, балки, голлар урганимизда осонроқ ҳам бўларди. Лекин энг асосийси — ғалаба қозонганимиз. Келган мухлисларга раҳмат айтаман, улар бизни зўр қўллаб-қувватлашди, уларни хурсанд қилдик. Қийин ҳолатга тушиб қолганида, иккала жамоа ҳам курашди. Мухлислар балки кўпроқ гол кутишгандир. Лекин 1:0 га мос ўйин бўлди. Энди кейинги учрашувга тайёргарлик кўрамиз.

— Сўнгги уч ўйинда асосий таркиб ўзгармади. Бу ҳақда нима дея оласиз?

— Агарда жароҳат бўлса ёки кимдир яхшироқ ўйнай олмаса, асосий таркибни ўзгартираман. Бу таркиб ритмда яхши кетяпти. Футболчилар ҳам яхши ўйнашди. Ҳеч ким касал эмаслиги ва барча соғломлиги сабабли, асосий таркибга тегмадик. Захирадан майдонга тушаётган футболчилар асосий таркибга қўшилишса ҳам ўйин унчалик ўзгармайди. Таркибда яхши футболчилар жамланишган, барча бир-бирига муносиб. Ҳар тўрт кунда ўйин, улар бир-бирларига мослашиб кетишгани учун таркибга ўзгартириш киритмадик. Ўйиндан ўйинга чарчоқ аломатлари бўлади ва бугун бу сезилди. Балки қаердадир, кимнидир ўзгартирса ҳам бўларди. Хатолар ҳам бўлди. Хавотирли жойлар ҳам бўлиб турибди. Буни тушунамиз, барчасини ичимиздан ҳис қиламиз. Айрим вазиятларда йигитлар яхшироқ ҳаракат қилишса ҳам бўларди.

— Ёзги трансфер “ойнаси” ҳали ёпилмади. Таркибга яна футболчилар жалб этиладими ёки шу таркибдан кўнглингиз тўляптими?
— Яна бир қанча янги футболчиларни кўраётгандик. Лекин энди вақт етишмаслиги ва уларнинг жамоалари билан шартномаси борлиги сабабли, қийин бўлмоқда. Балки яхши футболчи чиқиб қолса, олармиз. Лекин ҳозирги таркиб билан ҳам олдимизга қўйилган вазифани бажарсак бўлади.

— Абдулла Абдуллаев қачон жамоага қўшилади?
— Биз ҳам уни кутяпмиз. Абдуллаев жамоамизга катта куч бағишлайди ва унинг даражасини яхши биламиз. Абдуллаев ҳозир индивидуал тарзда шуғулланмоқда. У терма жамоа билан Португалия термасига қарши кечган ўйинда жароҳат олганди ва унинг тикланиши учун вақт керак бўлмоқда. Суягидаги дарс кетишнинг битиши учун вақт керак экан. Секин-секин Абдуллаевни ҳам таркибга жалб этамиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: fcnavbahor.uz
Киритилди: 06:35, 08.08.2026.
Ўқилди: 823 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик