Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Марко Палестра «Челси»даги дастлабки таассуротлари ва Хаби Алонсо ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Челси»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Марко Палестра бош мураббий Хаби Алонсо билан ишлаш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Испаниялик мутахассис ўтган мавсум якунлангач лавозимга ўтирган эди, италиялик футболчи билан шартнома имзолангани эса июль бошида эълон қилинди.

«Бу ерда эканимдан жуда хурсандман. «Челси» – дунёдаги энг яхши клублардан бири. Илк кунларим ажойиб ўтди, ўзимни жуда қулай ҳис қиляпман.

Мураббийингизнинг қизиқарли ғоялари жуда кўп. Агар Алонсонинг кўрсатмаларига амал қилсак ва ривожланишда давом этсак, бизни муваффақиятли мавсум кутмоқда. Ўйлайманки, фақат мен эмас, жамоамиздаги ҳамма Хаби билан ишлашдан жуда мамнун», – дейди 21 ёшли футболчи журналист Альфредо Педулла билан суҳбатда.

«Челси» Марко Палестранинг трансфери учун «Аталанта»га қарийб 60 миллион евро тўлади.

Киритилди: 09:22, 08.08.2026.
Ўқилди: 607 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик