Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Манчестер Юнайтед» Шешкони сотмайди — «Тоттенхэм», «Барса» ва «Бавария»га рад жавоби берилди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчи Беньямин Шешконинг трансфери бўйича музокаралар олиб боришни режалаштирмаяпти.

Словениялик футболчи бўйича «Тоттенхэм» томонидан сўров бўлган, бироқ «қизил иблислар» дарҳол рад жавобини беришган, деб хабар беради TEAMtalk. Шунингдек, 23 ёшли футболчига «Бавария» ва «Барселона» ҳам қизиқиш билдирган, аммо уларнинг ҳам уринишлари рад этилган. Яқин келажакда форвард бўйича таклифлар кўриб чиқилмайди.

Ўтган йилнинг ёзида «Манчестер Юнайтед» Беньямин Шешкони «РБ Лейпциг»дан 76,5 миллион еврога сотиб олган эди. Инглиз клубидаги дебют мавсумида манкунианликлар сафида 32 та ўйинда майдонга тушган футболчи ўз ҳисобига 12 та гол ёздириб қўйди.

Киритилди: 10:06, 08.08.2026.
Ўқилди: 743 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик