«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Хосеп Гвардиоланинг ўринбосари роли сабаб унда босим бор-йўқлиги ҳақида фикр билдирди.
Ўн йил давомида Гвардиола «шаҳарликлар» билан 20 та соврин ютиб олди ва клуб тарихидаги энг муваффақиятли мураббийга айланди.
«Ҳеч қандай босим йўқ, фақат имтиёз. Мен биринчи матбуот анжуманидаёқ бу ерда бўлиш ва «Сити»ни бошқариш мен учун катта шараф эканини айтгандим. Бу клуб титуллар ютиши, совринлар учун курашиши керак ва биз айнан шуни амалга оширмоқчимиз», — дейди Мареска «Манчестер Сити»нинг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.













