Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Мареска Траффорднинг «Манчестер Сити»дан кетишини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска дарвозабон Жеймс Траффорднинг «Лидс»га ўтиб кетгани ҳақида фикр билдирди.

«Афсуски, Жеймс каби ўтган мавсумда унчалик кўп ўйнамаган футболчилар бор. Ҳар бир футболчи майдонга тушиб ўйнаш учун ҳар куни меҳнат қилади. Бу содир бўлмаганида, футболчиларнинг норози бўлиши мантиқий ҳолат. Траффорд бизни қониқтирганди, аммо у, эҳтимол, кўпроқ ўйнашни хоҳлаган», — дейди Мареска City Xtra нашрига.

«Манчестер Сити» Траффордни ўтган ёзда «Бёрнли»дан 30 миллион евродан ортиқ маблағ эвазига сотиб олган эди. «Шаҳарликлар» янги футболчини биринчи рақамли дарвозабон қилмоқчи эди, бироқ трансфер ойнасининг сўнгги кунида улар Доннаруммани ўз сафига қўшиб олишга муваффақ бўлишди.

Ўтган мавсум давомида Траффорд 17 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ўтказиб юборган. Жорий ёзда эса дарвозабон «Лидс»га кўчиб ўтди.

Киритилди: 15:54, 08.08.2026.
Ўқилди: 737 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик