Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

«Фенербахче» «Атлетико» ҳужумчиси Сёрлот учун курашда пешқадамлик қилмоқда

Баҳо:
+ | -

«Фенербахче» «Атлетико» ҳужумчиси Александер Сёрлотни сотиб олиш учун курашда пешқадамга айланди, деб хабар беради Goal Маттео Мореттога таяниб.

Мадрид клуби 30 ёшли норвегиялик футболчини тахминан 40 миллион еврога баҳоламоқда. Туркия томони керакли молиявий имкониятларга эга, аммо ҳозирча «Атлетико»нинг талабларига мос келадиган расмий таклиф бергани йўқ. Томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда.

Сёрлотнинг сотилиши «Атлетико»нинг трансфер стратегиясида муҳим ўрин тутиши мумкин. Тушган маблағ ва бўшаган маош ведомости клубга Душан Влахович билан шартнома имзолаш устида янада фаолроқ ишлаш имконини беради.

Сербиялик форвард июнь ойи охирида «Ювентус» билан шартномаси якунлангач, эркин агент мақомида турибди. Мадридликлар уни ҳужум чизиғида Сёрлотнинг эҳтимолий ўринбосари сифатида кўриб чиқишмоқда.

Киритилди: 16:06, 08.08.2026.
Ўқилди: 683 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик