Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Бруно Гимараэс «Арсенал»да ҳам 39-рақамда ўйнашининг сабабини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал»нинг янги футболчиси Бруно Гимараэс Лондон клубига ўтганидан сўнг нега 39-рақамли футболкада ўйнашда давом этишини тушунтирди.

«Бу рақам мен учун жуда катта аҳамиятга эга. Ҳатто 39 рақами туширилган татуировкам ҳам бор. Отам Бразилияда 20 йилдан ортиқ вақт таксичи бўлиб ишлаган. Такси оиламизга барча нарсани — уй-жой, озиқ-овқат ва кийим-кечакни таъминлаб берди. Бразилиядаги клуб билан биринчи профессионал шартномамни имзолаш имконияти пайдо бўлганида, отамдан қайси рақамни танлашим кераклигини сўрадим. У эса: “39”, деб жавоб берди», — дея Гимараэснинг сўзларини келтиради «Арсенал» матбуот хизмати.

«Арсенал» 8 август куни бразилиялик ярим ҳимоячининг трансферини расман эълон қилди. Гимараэс Лондон клуби билан тўрт йиллик шартнома имзолади.

Аввалроқ ОАВда футболчининг трансфери «канонирлар»га 90 миллион евро атрофидага тушгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Киритилди: 17:53, 08.08.2026.
Ўқилди: 344 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик